Институт тарихи

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 1923 йилда Туркистон Давлат Университети Техника факултетининг Гидротехника бўлими Мелиорация мухандислиги факултетининг тузилишидан бошланган. 1923 йилда 24 нафар талаба аграном, 16 нафар талаба гидромелиорация муҳандиси сифатида институтни тамомлаб биринчи битирувчилари бўлишган. 1929 йили Мелиорация муҳандислиги факултети негизида меҳаника қурилиши ва сув ҳўжалиги факултетлари очилиб Ўрта Осиё пахтачилик ирригация политеҳника институти ташкил этилди. Институтни ташкил этилиши Республиканинг қишлоқ ва сув ҳўжаликлари ҳодимларига бўлган кучли эҳтиёжни қондира бошлаган. Шу вақтларда ўрта осиё республикаларида ер сув ислоҳотининг амалга оширилиши ҳамда ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини меҳанизациялаштиришнинг янада ривожлантирилиши яҳлит олий теҳника ўқув меҳанизациясининг ташкил этилишини тақазо қилган.
1934 йилда ўрта осиё ирригация муҳандислари ва техниклари институти ўрта осиё қишлоқ ҳўжалигини ирригациялаш ва меҳанизациялаштириш муҳандислари институти номи билан бирлаштирилиб шу йилнинг 11 ноябиридан Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтига айлантирилган. Дастлаб унинг таркибида иккита гидромелиорация ва меҳанизация факултетлари бўлган. Улуғ ватан уришидан кейинги даврда мамлакатнинг қишлоқ ҳўжалиги иқтисодиётида юксалиш рўй берди, янги тармоқлар очила бошлади. Институтда эса ер қурилиши 1945 йилда, гидромелиорация ишларини механизациялаштириш 1946 йилда, гидроенергетика қурилиши 1946 йилда, қишлоқ ҳўжалиги машиналарини тамирлаш теҳнологияси ва уни ташкил этиш 1974 йилда, умуммуҳандислик 1979 йилда факултетларини очилиши Ўзбекистонда иқтисодий иштимоий ўсиш билан чамбарчас боғлиқ.
Мустақиллик йилларига келиб институтнинг ривожланган ҳорижий давлатлар университетлари билан ўқув илмий тажрибалар алмашишлари бўйича ҳамкорликлар ривожланди. Институтда ўқитиладиган фанларнинг ўзбек тилидаги адабиётлари яратилди талаба ёшларни тилларни ўрганишга, чет эл олий таълим муассасаларида ўқишларини давом этиришларига кенг имкониятлар яратилди, жумладан иқтидорли талабаларни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, “Беруний”, “Навоий” номидаги давлат стипендиялари танловида ҳозирга қадар қишлоқ ва сув ҳўжалиги йўналиши бўйича 20 нафардан ортиқ талабаларимиз совриндор бўлишган. 2004 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини меҳанизациялаш инжинерлари институти Тошкент ирригация ва мелиорация институтига айлантирилди. Институт ҳозирги кунларда том манода янги масулятли даврни бошидан кечирмоқда. Республикада қишлоқ ва сув ҳўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади. Ҳозирда институтда 4860 дан ортиқ талаба 18 таълим йўналиши, 15 магистратура мутаҳасисликлари бўйича 7 та факултетда таълим олиб келмоқдалар. Институтда уларга 30 та кафедрада 353 нафар малакали профессор ўқитувчилар таълим беришиб, уларнинг 31 нафари фан доктори профессорлар, 157 нафари фан номзоди дацентлардир.
Институт замон талабларига жавоб берадиган тўртда ўқув, учта ўқув лаборатория бинолари, замонавий ўқув илмий марказлар, умумий фонди 700 минг ўринга яқин аҳборат ресурс маркази 1200 ўринли 3 та талабалар уйи, 460 ўринли талабалар ошхонаси ва истироҳат боғига эга. Институт жамоасининг асосий этибори таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар таёрлаш миллий дастурининг вазифаларидан келиб чиқиб бозор иқтисодиёти шароитида сув ҳўжалиги учун юқори малакали мутаҳасисларни таёрлашга қаратилган.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003- сонли қарорига биноан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилди.